Янги тартибларга кўра, агар фуқаронинг банк картасидан пул ўғирланса ва бу ҳолат банк ёки тўлов тизимининг хавфсизлик тизимидаги заифлик билан боғлиқ бўлса, зарар банклар томонидан қопланади.
Маълумотларга кўра, сўнгги 11 ой ичида фуқаролар ҳисобларидан қарийб 1,9 триллион сўм маблағ ўғирланган.
Янги ёндашувга кўра, банклар ўз тизимларининг хавфсизлиги учун тўлиқ жавобгарликни олиши кутилмоқда. Бу эса мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий фирибгарликка қарши курашни кучайтиришга қаратилган.