Бандихон туманида аҳоли учун қулай ва обод муҳит яратиш борасидаги ишлар изчил давом этмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шоира Ражабова ҳамда Бахтиёр Пўлатов ташаббуси билан Бандихон туманидаги Бағрикенг маҳалласидан ўтиб, Обод юрт маҳалласини боғловчи Наврўз сайли, Шодлик ҳамда Зиёлилар кўчаларининг 3 500 метр қисмига асфальт қопламаси ётқизиш бўйича танлов ўтказилиб, ғолиб деб топилди.
Энди мазкур кўчаларда замонавий асфальт қопламаси ётқизилиб, аҳоли учун янада қулай, равон ва хавфсиз ҳаракатланиш шароити яратилади.
Бу каби амалий ишлар — маҳаллалар ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги ва ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга қаратилган муҳим қадамдир.
Обод кўча — обод маҳалла, обод маҳалла — фаровон ҳаёт!