Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Баҳрайн Эроннинг Озарбайжонга қарши ҳужумларини қаттиқ қоралади

Баҳрайн Эроннинг Озарбайжонга қарши ҳужумларини қаттиқ қоралади

Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Озарбайжон ва Туркияга қарши ҳужумларини қатъий қоралади.

Бу ҳақда Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

"Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг қардош Туркия ва Озарбайжонга қарши ҳужумларини қатъий қоралайди ва рад этади, бу ҳаракатларни яхши қўшничилик тамойиллари, халқаро ҳуқуқ ва нормаларнинг қўпол бузилиши ва минтақанинг хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид солувчи хавфли кескинлашув деб билади", дейилади баёнотда.

Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлиги Туркия ва Озарбайжон билан тўлиқ бирдамлигини яна бир бор тасдиқлади ва ушбу мамлакатлар ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун кўраётган чораларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Вазирлик шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка путур етказадиган "бу асоссиз ва провокацион тажовузкорлик ҳаракатларига" чек қўйишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Эрондан учирилган дронлар Нахчивондаги нишонларга ҳужум қилди. Бир дрон Нахчивон халқаро аеропортининг терминал биносига, иккинчиси эса Шекеробод қишлоғидаги мактаб яқинига қулади. Аэропортга қилинган ҳужумда тўрт нафар тинч аҳоли вакили жароҳат олди. Эроннинг Озарбайжондаги элчиси Можтаба Демирчилу Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Озарбайжон қасос олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирди.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!