Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирокида “Париж-2024” Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари капитан Баходир Жалолов ва капитан Ҳасанбой Дўсматовларга муддатидан олдин “Подполковник” ҳарбий унвонлари топширилди.
Маросимда, Миллий гвардия қўмондонлиги, соҳага оид мутасадди раҳбарлар, Қўл жанги ва Камондан отиш федерациялари раҳбарлари, Чавандозлар махорат мактаби директорлари, спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлар, шунингдек 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этишди.
Мазкур тантанали тадбирни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев кириш сўз билан очиб бериб, унда спорт халқларни бирлаштирувчи, дўстликни мустаҳкамловчи, ҳар қандай мамлакатни дунёга тез танитувчи соҳалардан бири эканлигини ва спортда эришилган ютуқлар Давлатда бўлаётган улкан ислоҳотларнинг кўзгуси ҳисобланишига алоҳида урғу берди.