Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бағоий: АҚШ ва Исроил жиноятларини оқлашга уринишлар чалғитувчи

Бағоий: АҚШ ва Исроил жиноятларини оқлашга уринишлар чалғитувчи

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағоий АҚШ ва Исроил жиноятларини оқлашга қаратилган уринишларни кескин танқид қилди. У Эронда инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича махсус маърузачи фаолиятини сиёсийлашган механизм деб атади.

Бағоий бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди. Унинг таъкидлашича, мазкур механизмдан Эронни АҚШ ва Исроил содир этган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мақсадида мунтазам фойдаланиш тажовуз, жиноятлар ва бир томонлама мажбурлов чораларини қасддан оқлашга уринишдан бошқа нарса эмас.

«Бундай ёндашув чуқур чалғитувчи ва ўта алдамчидир», — деб ёзди Бағоий.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг фикрича, инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича махсус маърузачи механизми Буюк Британия ташаббуси билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашига киритилган ва сиёсий мақсадларга хизмат қилади.

Бағоийнинг баёноти Эронда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар юзасидан билдирилган даъволарга жавоб сифатида янгради.

Киритилди: 18:42 30.10.2026. Ўқилди: 470 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!