Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун чипталар сотувга чиқди

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун чипталар сотувга чиқди

5 июнь куни ЖЧ -2026 3-саралаш босқичи 9-туридан жой олган БАА – Ўзбекистон беллашуви бўлиб ўтади.

Ниҳоят, БАА томони чипталар сотувга чиқарилганини эълон қилди.

ОФК регламентига мувофиқ меҳмонлар учун стадион сиғимининг саккиз фоизига тенг чипталар тақдим этилади.

Маълум бўлишича, стандарт секторлар учун чипта нархи 20 дирхамга (70 минг сўм атрофида – таҳр.) баҳоланмоқда. Ўз ўрнида, билетлар тез фурсатда сотилиб кетмоқда.

БАА – Ўзбекистон учрашуви учун чипталар сотувга чиқди

Эслатиб ўтамиз, учрашув 5 июнь куни Абу-Дабидаги 15 минг томошабинга мўлжалланган "Ал Наҳайён" стадионида ўтказилади.

Киритилди: 19:55 26.05.2025. Ўқилди: 608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!