БАА астрономлари мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг 2024 йилда бошланиши санасини ҳисоблаб чиқди.
Амирликлар Астрономия жамияти раиси Иброҳим ал-Жарвоннинг маълум қилишича, кейинги Рамазон 11 мартда бошланади.
Рамазон ҳайити байрами эса тахминан 10 апрель куни нишонланади. Ундан кейинги Рамазон эса қиш мавсумига тўғри келади ва мусулмонлар 2031 йилгача қиш кунларида рўза тутадилар.