Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Айрим жойларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Айрим жойларда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. ва бошқалар “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 216,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.-A.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 123,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:30 17.10.2025. Ўқилди: 403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!