Археологлар Австрия ғарбидаги туз конидан таҳминан 2000 йилдан ортиқ бўлган, яхши сақланиб қолган болалар чарм пойабзалларини топди, деб хабар беради Kazinform.
Бохум шаҳрида жойлашган Германия кончилик музейи хабарига кўра, топилган, тахминан 30 ўлчамдаги пойабзал милоддан аввалги II асрга тегишли деб тахмин қилинади. Пойабзал археологлар томонидан тош тузи қазиб олиш темир даврига бориб тақаладиган Дюррнберг қишлоғида топилган, дейилади Германия кончилик музейининг тадқиқот бўлими матбуот баёнотида.
Туз конлари туфайли болалар пойабзали жуда яхши ҳолатда сақланиб қолган дейилади.
Музей маълумотларига кўра, Дюррнбергда темир даври кончиларининг ҳаёт тарихига оид маълумотлар ва фактларни тўплаш мақсадида қазишмалар олиб борилмоқда.
Археологлар, шунингдек, ёғоч белкурак, кийимларни топдилар.
Қайд этилишича, топилган пойабзал боғичлари қолдиқлари зиғирдан ясалган бўлиши мумкин.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, оёқ кийимларнинг топилиши шахталарда болаларнинг бўлганлигини тасдиқлайди.