Австралия ва Янги Зеландия умумий манфаатларни ҳимоя қилиш учун ўз қуролли кучларини бирлаштиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда жума куни икки давлат ТИВ ва мудофаа вазирлик раҳбарларининг учрашув якунлари бўйича эълон қилинган қўшма баёнотида айтилади.
Шунингдек, давлатлар икки томонлама ҳарбий иттифоқни мустаҳкамлаш истагини тасдиқлаганлар.