Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди

Асоссиз ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Оҳангарон туманида фаолият юритаётган МЧЖ вакили мурожаат қилиб Оҳангарон шаҳар электр таъминоти ходимларитомонидан жамиятга нисбатан асоссиз ҳисоблаб чиқарилган қарздорликни қайта кўриб чиқишда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаатда кўтарилган масала Вакил девони ходимлари томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилояти ҳудудий филиали ва Оҳангарон шаҳар электр таъминотимасъуллари ва бевосита мурожаатчининг иштирокида ўрганиб чиқилиб тақдим этилган ҳужжатлар асосида батафсил ўрганиб чиқилди ва хақиқатдан ҳам тадбиркорлик субьектига нисбатан қарздорлик нотўғри ҳисобланганлиги аниқланиб,қайта ҳисоб натижасида олдин ҳисобланган 23,1млн.сўм ўрнига 9,2 млн.сўмга қайта ҳисоб китоб қилиб берилди.

Киритилди: 20:07 16.05.2024. Ўқилди: 1153 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!