Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Таълим ва илм-фан вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

Таълим ва илм-фан вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди


Ойбек Йўлдошев Таълим ва илм-фан вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар «PwC Uzbekistan» компаниясида давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори лавозимида ишлаган.
Меҳринисо Пардаева Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари лавозимини эгаллади. У бунга қадар Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази бошқарма бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Шунингдек, Санжар Мирзалиев Таълим ва илм-фан вазири ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Киритилди: Бугун 00:02. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!