Бугун, 21 октябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Реал" ва "Лейпциг" жамоалари ўртасидаги учрашув Ўзбекистон телеканаллари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
ZO'R TV телеканали эълон қилган дастурлар жадвалига кўра, Мадриднинг "Реал" ва Германиянинг "Лейпциг" клублари ўртасидаги баҳсни футбол мухлислари тўғридан-тўғри эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Учрашув 21 октябрдан 22 октябрга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 23:50 дан бошлаб ZO'R TV телеканалида эфирга узатилади.
Чемпионлар лигаси. 3-тур
21 октябрь, чоршанба
"Реал" (Испания) – "Лейпциг" (Германия)
Трансляция бошланиши: 23:50 (Тошкент вақти)
Телеканал: ZO'R TV