Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистонда намойишчиларнинг 49 нафарига қарши жиноий иш очилди, 5 киши ҳибсга олинди

Арманистонда намойишчиларнинг 49 нафарига қарши жиноий иш очилди, 5 киши ҳибсга олинди

Арманистон пойтахти Ереванда давом этаётган намойишларнинг 49 нафар иштирокчисига нисбатан жиноий иш очилди.

Бу ҳақда Арманистон Тергов қўмитаси маълум қилди.

Яна 5 киши ҳибсга олингани қайд этилди. Фаоллар оммавий тартибсизликларда қатнашиш, безорилик, давлат амалдорларига зўравонлик қўллаш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси ва совуқ қурол олиб юришда айбланмоқда.

Ҳозирда Арманистонда норозилик намойишлари давом этмоқда, иштирокчилар ва полиция ўртасида низо бор.

Акция иштирокчилари ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Киритилди: 18:05 23.09.2023. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!