Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон Россия ҳарбий базасини олиб чиқиш масаласини қўймаган — Пашинян

Арманистон Россия ҳарбий базасини олиб чиқиш масаласини қўймаган — Пашинян

Арманистон ҳеч қачон Россия олдига Гюмридаги 102-Россия ҳарбий базасини олиб чиқиш масаласини қўймаган. Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян парламентдаги ҳукумат соати вақтида маълум қилди.

Пашиняннинг сўзларига кўра, у 2018 йилда ҳокимиятга келганидан бери Россия томони билан базани олиб чиқиш масаласини бирор марта ҳам муҳокама қилмаган. Бу мавзу Россия президенти Владимир Путин Москва Ереван Россия ҳарбийларининг ҳозир бўлишини кераксиз деб ҳисобласа, уларни олиб чиқишга тайёр эканини айтганидан кейин пайдо бўлган.

«Арманистон ҳеч қачон базани олиб чиқиш масаласини кўтармаган. Аммо агар Россия уни олиб чиқишга қарор қилса, Арманистон бунга қаршилик қилмайди. Агар Россия базани сақлаб қолишни истаса, биз бу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз», — деди Пашинян.

У шунингдек, Россия ҳарбий базаси Арманистон учун «ҳаётий муҳим аҳамиятга эга эмас»лигини таъкидлади.

102-Россия ҳарбий базаси 1995 йилдан бери Гюмри шаҳрида жойлашган. 2010 йилда Москва ва Ереван база жойлашуви тўғрисидаги келишув муддатини 2044 йилгача узайтирган.

Пашинян аввалроқ Россия-Арманистон муносабатларини «инвентаризациядан ўтказиш» зарурлигини билдирган эди.

Киритилди: 08:30 17.09.2026. Ўқилди: 1037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!