Арманистон Европа Иттифоқига мамлакатни Европа Иттифоқининг тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилиш илтимоси билан мурожаат қилмоқчи.
Бу ҳақда Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян немис ОАВга маълум қилди.
"Қачон ариза берамиз, аниқ айта олмайман. Балки бу кейинги ойда, балки кейинги йилда бўлар. Бу кўп омилларга боғлиқ. Шу билан бирга, таъкидлаганимдек, бу бизнинг расмий сиёсатимиз," - деди Мирзоян.
Унинг сўзларига кўра, ташаббус муддати бир қатор омилларга боғлиқ.
Мирзояннинг таъкидлашича, ЕИ билан ҳамкорликни чуқурлаштириш Арманистоннинг янги сиёсатида белгиланган ва ариза бериш тўғрисидаги қарор ушбу йўналиш доирасида мантиқий қадам бўлади.