Бугун 6 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Аракчи: "Эрон АҚШ билан музокаралар учун асос кўрмаяпти"

Аракчи: "Эрон АҚШ билан музокаралар учун асос кўрмаяпти"

Эрон ўт очишни тўхтатишни сўрамаяпти ва АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун асослар кўрмаяпти. Бу ҳақда ислом республикаси Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи маълум қилди.

"Биз ўт очишни тўхтатишни сўрамаяпмиз ва АҚШ билан музокаралар олиб боришимиз керак бўлган бирор-бир сабабни кўрмаяпмиз", — деди вазир "NBC News" телеканалига.

ТИВ раҳбари, шунингдек, ислом республикаси Қўшма Штатлар билан, "айниқса, ҳозирги маъмурият билан" музокаралар олиб бориш борасида "ҳеч қандай ижобий тажрибага эга эмаслигини" таъкидлади.

"Биз ўтмишда ва жорий йилда икки марта музокаралар олиб бордик, кейин эса музокараларнинг қоқ марказида улар бизга ҳужум қилишди... Шу сабабли, музокараларда ҳалол бўлмаганлар билан нега яна мулоқотга киришишимиз кераклигига сабаб кўрмаяпмиз", — дея хулоса қилди Ароқчи.

Киритилди: 23:36 05.03.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!