Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ар-Риёддаги халқаро аэропорт ва молиявий марказ ҳусийлар нишонига айланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропорт ва молиявий марказ ҳусийлар нишонига айланди

Ямандаги "Ансор Аллоҳ" ҳаракати вакиллари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги иккита муҳим объектга ракета зарбалари берилганини маълум қилди.

Ҳаракатнинг ҳарбий вакили Яҳё Сариънинг билдиришича, ҳужумлар қирол Холид номидаги халқаро аэропорт ҳамда мамлакат пойтахтидаги молиявий марказга қаратилган.

Сариъ ўзининг Telegram каналида тарқатган баёнотида мазкур ҳарбий амалиёт муваффақиятли амалга оширилганини таъкидлади.

"Операция белгиланган мақсадга муваффақиятли эришди", — деди ҳусийлар ҳарбий вакили.

Ҳозирча ҳужум оқибатида етказилган зарар ва эҳтимолий талафотлар ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.

Киритилди: 23:43 15.11.2026. Ўқилди: 216 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар