Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши тактикаси самара бермаяпти

АҚШнинг Эронга қарши тактикаси самара бермаяпти

АҚШ Эронни бомбардимон қилиш ва иқтисодий блокада орқали ўз мавқеини мустаҳкамлай олмайди. Бу ҳақда эксперт Александр Ермаков маълум қилди.

Унинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронни узоқ муддатли блокада қилиш режаси самара бермаслиги мумкин. Ермаковга кўра, бу каби баёнотлар айрим ҳолларда бошқа стратегияларни яшириш учун ҳам хизмат қилиши эҳтимолдан холи эмас.

Эксперт таъкидлашича, Вашингтон Эронни қўрқитиш учун кутилмаган зарбалар бериш тактикасидан фойдаланиши мумкин. Бироқ у давом этаётган ҳужумларни самарасиз деб баҳолади.

Шунингдек, Ермаков Эрон Ормуз бўғозини блокада қилишни давом эттириши мумкинлигини айтди. Унингча, бу ҳолат Яқин Шарқдан энергия импортига боғлиқ давлатлар иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Киритилди: 21:31 29.04.2026. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!