Агар АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга ҳужум қилиш қарорини қабул қилса, авиаҳужумларни бошқариш генерали “Горилла” лақаби билан машҳур бўлган Майкл Куриллага топширилади.
У АҚШ Қуролли Кучларининг Марказий қўмондони (CENTCOM) ходими бўлиб, Яқин Шарқ учун масъул. Қуриллага мудофаа вазири Пит Хегсет тўлиқ ишонади ва у президент йиғилишларида ҳам эътиборга сазовор бўлган.
У минтақага қўшимча кучлар юборган, шу жумладан USS Nimitz авианосчиси бошчилигидаги флотилияни, шунингдек F-22, F-35 ва F-16 қирувчи самолётлар ҳамда бомбардирувчиларни жойлаштирган. Бу қарорни у АҚШ Қўшма штаб бошлиқлари қўмитаси раиси Дэн Кейннинг эҳтиёткорроқ ёндашувига қарамай амалга оширган.
Генерал Курилла Ироқ, Афғонистон ва Сурия урушларида иштирок этган. 2005 йили Ироқнинг Мосул шаҳрига ҳужумда иштирок этиб, уч марта жароҳатланган, аммо курашни давом эттирган. У бир неча бор “Бронза юлдузи” медалига сазовор бўлган. Майкл Курилла Яқин Шарқ вазиятини яхши билади ва Исроил ҳамда Эрон ўртасидаги можарони яхши тушунади.