Бугун 1 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда қарийб 50 миллион киши сайлов кунидан олдин овоз берди

АҚШда қарийб 50 миллион киши сайлов кунидан олдин овоз берди

АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар арафасида фуқароларнинг сиёсий фаоллиги юқори бўлмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, муддатидан олдин овоз берганлар сони қарийб 50 миллион нафарга етган.

Қайд этилишича, 27,4 миллион америкалик сайлов участкаларига шахсан бориб, ўз танловини амалга оширган. Яна 22,4 миллион фуқаро овозини почта орқали юборган.

Шу тариқа, муддатидан олдин овоз бериш жараёнида жами 49,8 миллионга яқин бюллетень қабул қилинган.

Сентябрь ойи охиридаги маълумотларда АҚШ бўйича рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 210 миллион нафар экани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгрессига оралиқ сайловлар 3 ноябрь куни ўтказилади. Унда Вакиллар палатасининг барча 435 та ўрни ҳамда Сенатдаги ўринларнинг бир қисми учун овоз берилади.

Киритилди: Бугун 13:42. Ўқилди: 111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!