Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШда одамлар анъанавий ОАВга ишонмай қўйди

АҚШда одамлар анъанавий ОАВга ишонмай қўйди

Трамп инаугурациясидан сўнг ҳар бешинчи америкалик янгиликларни телевидение ёки хабар сайтларидан эмас, балки подкастлар орқали олган. ИИ ва ижтимоий тармоқлар асосий ахборот манбаига айланмоқда.

Reuters Institute'нинг янги ҳисоботига кўра, АҚШ фойдаланувчилари янгиликларни анъанавий оммавий ахборот воситалари (газета, телевидение, сайт) ўрнига ижтимоий тармоқлар, видеоплатформалар ва подкастлардан олишни афзал кўрмоқда.

Тарихда илк бор америкаликлар янгиликларни ижтимоий тармоқлар ва видеосервислар орқали кўпроқ олганини қайд этган. Айниқса, бу ҳолат ёшлар орасида кузатилмоқда: 35 ёшгача бўлганларининг ярмидан кўпи ижтимоий тармоқларни асосий ахборот манбаси деб ҳисоблайди.

Январдаги инаугурациядан кейин 100 минг кишини қамраб олган сўров натижасига кўра:

  • Ҳар бешинчи америкалик Жо Роган подкасти орқали янгилик олган;

  • 14% — Такер Карлсон контентини кўрган;

  • Шунингдек, Кендис Оуэнс, Бен Шапиро, Дэвид Пакман ва Брайан Тайлер Коэн каби сиёсий блогерлар ҳам оммалашган.

Шу билан бирга, айнан инфлюенсерлар ва сиёсатчилар АҚШда дезинформация тарқатувчи асосий манбалардан деб ҳисобланмоқда. Америкаликларнинг 70%дан ортиғи янгиликларда рост ва ёлғонни фарқлашга ишонмаслигини билдирган.

ИИ ҳам ортиб бораётган роль ўйнамоқда:
25 ёшгача бўлган респондентларнинг 15% ҳар ҳафта ChatGPT, Google Gemini ёки Meta AI каби ИИ-ботлар орқали янгилик олишини айтган.

Традицион ОАВга ишонч пасаймоқда, уларнинг аудиторияси қариб бормоқда, ёшлар эса YouTube, X (собиқ Twitter) ва подкастлар томон оғмоқда.

Киритилди: 14:26 19.06.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!