2020 йилда бошланган COVID-19 пандемияси Ухандаги биолабораториядан сизиб чиқиши билан бошланди ва Америка иқтисодиётига 14 триллион долларга тушди.
Бу ҳақда Оқ уй эълон қилган АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Канада, Хитой ва Мексикага нисбатан савдо тарифларини жорий этиш сабабларини тушунтирувчи ҳужжатда айтилади.
"Ўн миллионлаб ортиқча ўлимга сабаб бўлган ва АҚШ иқтисодига камида 14 триллион долларга тушган COVID-19 пандемияси Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораторияда пайдо бўлган, Хитой Коммунистик партияси буни рад этишда давом этмоқда" - дейилади Оқ уй баёнотида.