Эрон нефть танкери Харк ороли яқинида АҚШ кучлари томонидан ракета ҳужумига учради.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
"Ҳеч ким қурбон бўлмади ва танкер экипажи эвакуация қилинди", дейилади баёнотда.
Зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Fars ахборот агентлиги Жаск портида портлашлар ҳақида хабар берган эди.