Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар 27 апрел куни Покистонда бўлиб ўтиши мумкин

АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги музокаралар 27 апрел куни Покистонда бўлиб ўтиши мумкин

Бу ҳақда Ахios нашри вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт АҚШ президенти Доналд Трамп Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерни Эрон билан музокаралар ўтказиш учун Покистонга жўнатганини маълум қилди.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Исломободга фақат Вашингтонда буни зарур деб топишган тақдирдагина бориши мумкин.

Ахios журналисти Барак Равиднинг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ ва Эрон музокарачиларининг учрашуви улар покистонлик воситачилар билан алоҳида-алоҳида гаплашиб олганларидан сўнг бўлиб ўтиши мумкин.

Ахios манбалари АҚШ, Эрон ва Покистон иштирокидаги уч томонлама учрашув 27 апрел куни бўлиб ўтиши мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:02. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!