Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Мадуронинг қўлга олиниши бўйича махфий маълумотдан пул ишлаб олган ҳарбий ҳибсга олинди

Мадуронинг қўлга олиниши бўйича махфий маълумотдан пул ишлаб олган ҳарбий ҳибсга олинди

АҚШ Адлия вазирлиги Шимолий Каролинадаги Форт-Брэгг базасида хизмат қилган Гэннон Кен Ван Дайкка нисбатан айблов хулосасини эълон қилди. Ушбу шахс январ ойида Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича ўтказилган махфий операция иштирокчиси бўлган.

Маълум бўлишича, у хизмат жараёнида эга бўлган ёпиқ маълумотлардан Polymarket биржасида пул ишлаш мақсадида фойдаланган. Ван Дайк 2025 йил 26 декабр куни башоратлар биржасида ҳисоб очиб, Венесуэла билан боғлиқ воқеалар учун жами 13 марта пул тиккан. У амалиёт натижасини аввалдан билгани сабабли, барча асосий саволларга "ҳа" деган жавобни белгилаган.

3 январ куни Каракасдаги амалиёт якунлангач, унинг соф фойдаси қарийб 410 минг долларни ташкил этди. Эндиликда ҳарбийга нисбатан товар биржалари тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича айблов қўйилди. Агар унинг айби исботланса, ҳар бир жинояти учун камида 10 йилдан қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:56. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!