Келаси мавсум Ўзбекистондан икки клуб Элит Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин.
Эндиликда Элит Осиё чемпионлар лигаси учун Ўзбекистонга 1+1 йўлланма тақдим этилади. Йўлланмалар қуйидагича тақсимланади:
"Нефтчи" - Элит ОЧЛ;
"Пахтакор" - Элит ОЧЛ саралаши;
"Насаф" ОЧЛ 2.
Агар "Пахтакор" Элит ОЧЛ саралашидан ўта олмаса, ОЧЛ 2 турнирида иштирок этади. Бу юз берган тақдирда, Ўзбекистон шарафини ОЧЛ 2'да икки клуб ҳимоя қилади.