Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда. Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи Хосеп Гвардиола жамоасида захира ўйинчисидан бошланғич таркиб ўйинчиси мақомига кўтарилди ва қисқа фурсат ичида "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғида асосий фигурага айланди.

Айниқса, “Манчестер Сити” январда Англия Премьер-лигасининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан ҳисобланган Марк Гехини трансфер қилганидан кейин “шаҳарликлар” мудофаа салоҳияти янги босқичга чиқди. Абдуқодир Ҳусанов ва Марк Гехи тандеми ўта мураккаб учрашувларда ҳам ишончли ҳимояланмоқда ва жамоа муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келяпти.

Бугунги кунда Ҳусанов Европада фаолият олиб бораётган энг зўр марказий ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Футбол эксперти Васант Балан Абдуқодир Хусанов ва “Реал” марказий ҳимоячиси Рауль Асенсиони таққослади. Журналистлар ундан “Сизнингча, ким кучлироқ: Ҳусанов ёки Асенсио?”, деган саволига қуйидаги жавоб берди.

- Қаранг, Абдуқодир Ҳусанов сўнгги ярим йил ичида “Ливерпуль”га қарши “Энфилд”да юқори даражадаги ўйинларни кўрсатди.

Ҳатто “Реал”га бой берилган ҳар икки учрашувда ҳам, ҳоҳ Мадридда бўлсин ёки Манчестерда у саросимага тушмасдан, хато қилмасдан ўйнади. У шу даражага етди. Энди фақат карьерасининг бошидаги каби майда хатолар қолган. Абдуқодир ҳозир мураккаб вазиятларда ҳам умуман шошиб қолмайди, икки позицияда ўйнай олади.

Ҳозир Абдуқодир ҳақиқий ишонч устунига айланган. Яъни, у таркибда бўлса, ҳаммаси жойида бўлишига ишонасан. Шунингдек, у доим ҳимоячиларни жуда яхши қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун Ҳусановни танлайман. Ҳусанов Асенсиодан кучлироқ, - деди Васант Балан.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида Англия лигаси кубогини қўлга киритди. Айни пайтда “шаҳарликлар” Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда ва чемпионлик учун асосий даъвогарга айланди. Шунингдек, “Манчестер Сити”ни Англия кубогида ярим финал босқичига чиққан ва бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда январь ва март ойларида “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчисига аталган совринга эга чиқди.

Киритилди: Бугун 10:52. Ўқилди: 494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!