Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди. The Touchline нашрининг La Gazzetta dello Sportга таяниб хабар беришича, Гвардиола Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлашга очиқ.

Гвардиоланинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Бироқ матбуотда Хосеп роппа-роса ўн мавсум ишлаганидан сўнг, шу ёздаёқ инглиз грандини тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 га йўлланмани қўлга кирита олмади. Ушбу муваффақиятсизликдан кўп ўтмай, жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз лавозимини тарк этди.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!