Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эрта босқичда аниқланган простата бези саратонидан муваффақиятли даволанди. Бу ҳақда расмий тиббий хулосада маълум қилинган.
The Jerusalem Post нашрининг хабар беришича, Нетаньяхунинг соғлиғи тўғрисидаги йиллик ҳисобот унинг девони томонидан эълон қилинди.
Аниқлик киритилишича, 2024 йил декабрь ойида Нетаньяху простата безининг хавфсиз катталашишини даволаш бўйича муваффақиятли операцияни бошдан кечирган ва шундан сўнг шифокорларнинг доимий назоратида бўлган.
Бир неча ой олдин ўтказилган режали текширув давомида Исроил Бош вазирида ҳажми 1 мм дан кам бўлган кичик ўсимта аниқланган.
Қўшимча текширувлар метастаз аломатлари бўлмаган хавфли ўсимтанинг эрта босқичини тасдиқлади.
Икки ярим ой олдин Нетаньяху нур терапияси курсини ўтади ва натижада саратондан бутунлай фориғ бўлди, дея аниқлик киритди Бош вазир девони.