The Guardian нашри ёзишича, АҚШ Украинага қурол-яроғ, жумладан, ракета-перехватчиларни етказиб беришни чеклади. Сабаб сифатида АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Исроил ва Қатарни Эрон ракеталаридан ҳимоя қилиш учун жуда кўп снарядлар ишлатилганини кўрсатмоқда.
🔻 Пентагон матбуот котиби Шон Парнеллнинг сўзларига кўра, вазирлик ҳозирда ўқ-дорилар ҳисоб-китобини қайта кўриб чиқмоқда, ва бу айрим турдаги қуролларни иттифоқдошларга етказишга таъсир қилмоқда.
🇺🇦 Бу вазият Украина учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хусусан, Украина:
HIMARS учун ракеталар,
155 мм артиллерия снарядлари,
Patriot тизимлари учун перехватчилар
ва бошқа муҳим турдаги қурол-яроғлардан маҳрум бўлиши мумкин.