Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Украина ер ости бойликларига кирмоқда. Жамғарма ишга тушди!

АҚШ Украина ер ости бойликларига кирмоқда. Жамғарма ишга тушди!

АҚШ–Украина ер ости бойликлари келишуви доирасидаги жамғармани расман ишга тушириш ҳақида эълон қилинди.

"Бугун Украина ва АҚШ жамғарма ишга тушиши учун барча расмий жараёнларни якунлади. Охирги қадам Қўшма Штатлардан дипломатик нота эди, бу ҳужжатни мен бугун тонгда Вашингтоннинг Украинадаги вақтинчалик вакили Жули Дэвисдан шахсан олдим. Жамғарма расман иш бошлади", — деб ёзади Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко.

Шу билан бирга, эълон қилинган ва имзоланган келишувда маълум қилинишича, жамғарманинг амалий фаолияти фақатгина асосий ҳужжат “Чекланган шериклик тўғрисидаги” шартнома ҳамда “Жамғарма низоми” имзолангандан кейингина бошланиши мумкин. Аммо ҳозиргача бу ҳужжатлар имзолангани ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас.

Киритилди: 21:16 23.05.2025. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!