АҚШнинг учинчи самолёт ташувчиси "Жорж Буш" Эронга қарши эҳтимолий жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун Яқин Шарққа жўнатилишга тайёрланмоқда.
Маълум қилинишича, авиаташувчи Атлантика океанини кесиб ўтишга тайёр ҳолатга келтирилган. Кема Шимолий Каролина штатидаги Хаттерас бурни атрофида ўтказилган ҳарбий машғулотларни якунлаган.
Телерадиоканал маълумотларига кўра, авиаташувчи яқин кунларда йўлга чиқиши мумкин. Унинг Ўрта ер денгизининг шарқий қисмига йўл олиши кутилмоқда.