Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ стратегик нефт захирасидан 172 миллион баррел нефтни бозорга чиқармоқчи

АҚШ стратегик нефт захирасидан 172 миллион баррел нефтни бозорга чиқармоқчи

АҚШ Энергетика вазири Крис Райтнинг маълум эълон қилишича, бу қарорни президент Доналд Трамп тасдиқлаган.

Вазирлик баёнотига кўра, нефт етказиб бериш келаси ҳафтадан бошланади ва тахминан 120 кун давом этади.

Аввалроқ Халқаро энергетика агентлигига аъзо давлатлар жаҳон бозоридаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида жами 400 миллион баррел нефтни бозорга чиқаришга келишиб олган.

Крис Райтнинг таъкидлашича, кейинги бир йил давомида АҚШ стратегик захираларни тўлдириш учун тахминан 200 миллион баррел нефт сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу чиқарилган ҳажмдан тахминан 20 фоизга кўп.

Нефт нархларининг ошишига АҚШ, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви сабаб бўлган. Эрон амалда Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди. Бу бўғоз Форс кўрфази давлатларидан нефт, нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган табиий газ ташишдаги асосий йўл ҳисобланади. Жаҳон нефт таъминотининг тахминан 20 фоизи шу йўл орқали амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!