Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ самолёти Филиппин жанубида қулаб тушди

АҚШ самолёти Филиппин жанубида қулаб тушди

Филиппин жанубида АҚШ Мудофаа вазирлигининг шартномавий самолёти ҳалокатга учради.
Маьлумотларга кўра, cамолёт разведка миссиясини бажараётган эди. Бортдаги тўрт киши, жумладан, бир америкалик ҳарбий ҳалок бўлди.

Beechcraft Super King Air B300 самолёти Метреа мудофаа компаниясига тегишли бўлиб, АҚШ ва Филиппин ҳамкорлик доирасида разведка ва кузатув миссиясини бажараётган эди.
Самолёт Филиппиннинг Минандао оролидаги Ампатуан муниципалитети ҳудудида қулаб тушди.

АҚШ Индо-Тинч океани қўмондонлиги баёноти:
«Бу режалаштирилган оддий операция пайтида содир бўлган ҳодиса. Бортда бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз.»

⚠️ Ҳалок бўлганлар:

1 нафар АҚШ ҳарбий хизматчиси, 3 нафар мудофаа компанияси ходими.

Филиппин расмийлари ҳалокат бўйича терговни махфийлаштирди.
Полиция ва ҳарбийлар ҳодиса жойини ўраб олди, далиллар йўқ қилиниши эҳтимолини олдини олишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 08:27 07.02.2025. Ўқилди: 1206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!