Америка разведка агентликларининг фикрича, агар Қўшма Штатлар Эроннинг Фордодаги уранни бойитиш бўйича ер ости иншоотига зарба берса, Теҳрон ядро қуроли яратишни бошлаши мумкин.
Бу ҳақда The New York Times (NYT) хабар берди.
Уларнинг фикрича, Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг Исроил томонидан ўлдирилиши ҳам Эронни ядро қуроли яратишга ундаши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, АҚШ разведка идоралари Теҳрон ҳозирча ядровий бомба яратиш бўйича якуний қарорга келмаган деб ҳисоблайди.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт, Вашингтон маъмуриятининг сўзларига кўра, Эрон раҳбарияти шундай қарор қабул қилса, “бир-икки ҳафта” ичида ядровий қурол яратиш имкониятига эга эканлигини айтди.
Жорий йилнинг март ойида АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард Америка разведка идоралари Теҳроннинг ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани аломатларини кўрмаётганини айтди. Шунингдек, унинг маълумотларига кўра, Эрон олий раҳбари Али Хоманаий 2003 йилда тўхтатилган ядровий қурол яратиш дастурини қайта тиклашга санксия қўймаган. Шу билан бирга, Габбард АҚШ разведка ҳамжамияти Ислом Республикасининг ядро соҳасидаги фаолиятини диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.