АҚШ Қуролли кучлари Бирлашган штабида хизмат қилувчи ҳарбийлар ва фуқаролик ходимлари журналистларга маълумот сизиб чиқиши бўйича тергов доирасида полиграф текширувидан ўтказилди.
Бу ҳақда манбаларга таяниб, Американинг The New York Times газетаси хабар берди. Нашр маълумотига кўра, текширувлар қарийб 50 нафар ходимни қамраб олган.
"АҚШ ҳукумати терговчилари фавқулодда чорага қўл уриб, Қуролли кучлар Бирлашган штабининг қарийб 50 нафар ходимини полиграф текширувидан ўтказди..." — дейилади хабарда.