Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Польшада ядро қуролига қарши

 АҚШ Польшада ядро қуролига қарши

АҚШ президенти Дональд Трамп ядро қуролининг Шарқий Европага тарқалишини истамайди, дейди вице-президент Ж.Д.Вэнс. Fox News телеканалига берган интервюсида у Трамп билан бу масалани муҳокама қилмаганини, аммо президент бундай ташаббусни қўллаб-қувватласа, ҳайрон бўлишини таъкидлади.

“Мен президент билан бу масала бўйича алоҳида гаплашганим йўқ, лекин агар у Европанинг шарқидаги ядровий қуролларнинг тарқалишини қўллаб-қувватласа, ҳайратда қоламан”, деди Вэнс.

Бу унинг Польша президенти Анжей Дуданинг Америка ядровий қуролларини Польшага тўсқинлик қилиш воситаси сифатида топширишни таклиф қилган баёнотига жавоби бўлди.

“НАТО чегаралари 1999-йилда шарққа кўчди, шунинг учун 26 йил ичида НАТОнинг шарқдаги инфратузилмаси ҳам қайта тикланиши керак. Бу менга аён. Ўйлайманки, вақт келди ва агар бу қуроллар аллақачон шу ерда бўлса, хавфсизроқ бўларди”, — деди Дуда.

2022 йилда Польша президенти Жо Байден маъмуриятига худди шундай таклифни илгари сурган эди, бироқ ташаббус муваффақиятли бўлмади.

Аввалроқ Польша бош вазири Дональд Туск Европа давлатларининг хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақиллигини мустаҳкамлаш истаги контекстида ядровий ва бошқа турдаги ноанъанавий қуролларга, жумладан, президент Эммануел Макрон томонидан таклиф этилган Франция ядровий соябон ташаббусида иштирок этиш орқали фойдаланиш зарурати ҳақида гапирган эди.

Киритилди: 14:43 14.03.2025. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!