Бу ҳақда Оқ Уй вакили Анна Келли CBS News телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Оқ уй вакилининг айтишича, Украина ва баъзи бошқа давлатлар қайта таснифламган, яъни АҚШ қурол-яроғи ва ўқ-дориларини олишда устувор мақомидан маҳрум қилинган. Бироқ Келли бу қарор қайси мамлакатларга тааллуқли эканини очиқламаган.
Шу билан бирга, Келли бу қарор “Америка манфаатларини биринчи ўринга қўйиш” мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.