АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Барак “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига мурожаат қилиб, унинг яқиндаги ҳарбий можароларга аралашиши жуда хавфли ва ноаниқ оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдирди.
«Президент Дональд Трамп номидан айтаман: бу — жуда, жуда, жуда ёмон қарор бўлади», — деди Барак.
АҚШ қандай чора кўради?
Барак аниқ чоралар ҳақида гапирмади, аммо таъкидлашича, “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳар қандай ҳаракати катта куч билан қарши олинади ва эскалация сифатида баҳоланади.
Бу орқали Трамп маъмурияти, Эроннинг Фордо ядровий маркази бўйича қарор қабул қилиш арафасида турганини ҳам билдиради.
Guardian маълумотига кўра, Трамп 18 июн куни Пентагонга 13,6 тонна оғирликдаги GBU-57 бомбаси билан Фордо ядро иншоотини бутунлай йўқ қилиш мумкинми, деб сўраган.
✅ Агар 100% кафолат бўлса — уруш бошланиши мумкин.
❗ Аммо бунинг иложи йўқлиги сабабли, Трамп ҳали ҳам қарор қабул қилмаган.
Газета ёзишича, Трамп ҳозирча таҳдид орқали Теҳронни музокараларга мажбурлашга ҳаракат қилмоқда.