Германия Федератив Республикаси мудофаа вазири Борис Писториус 5 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчининг Германиядан олиб чиқилиши ҳақидаги қарорни «кутилган ҳолат» деб атади.
«Америкалик аскарларнинг Европада, айниқса Германияда бўлиши ҳам Германия, ҳам АҚШ манфаатларига жавоб беради», — деди вазир DPA агентлигига берган интервьюсида.
Berliner Zeitung нашрининг ёзишича, вазир томонлар Рамштайн, Графенвёр ва Франкфуртдаги базаларда «Европада тинчлик ва хавфсизлик йўлида» яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаган.
Шу билан бирга, вазир Вашингтоннинг бу қарори кутилмаган янгилик бўлмаганини қайд этди. Писториуснинг қўшимча қилишича, АҚШ Германиядаги базаларидан нафақат НАТО доирасида, балки ўз хавфсизлик вазифалари, жумладан, Яқин Шарқдаги амалиётлари учун ҳам фойдаланади.