Вашингтон Европада АҚШ ядровий қуроллари жойлашган мамлакатлар сонини кўпайтириш бўйича музокаралар олиб боряпти, деб хабар бермоқда газета ўз манбаларига таяниб.
Қўшма Штатлар расмийлари ядровий салоҳиятга эга қирувчи самолётлар аллақачон базалаштирилган олтита мамлакатдан ташқарида бундай қуролларни қўшимча равишда жойлаштиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Манбаларнинг сўзларига кўра, Полша ва Болтиқбўйи мамлакатлари ўз ҳудудларида ядровий зарба бериш қобилиятига эга АҚШ самолётлари учун базаларни жойлаштиришдан манфаатдор. Нашрнинг таъкидлашича, музокаралар ҳеч қандай натижа бермаслиги ҳам мумкин.