Агар Қўшма Штатлар Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларига қўшилса, Эроннинг Фордодаги уранни бойитиш бўйича ер ости иншоотига бир эмас, балки бир неча марта зарба бериши мумкин.
Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп "Эроннинг Фордодаги ядровий иншоотини ишдан чиқариш ғоясига кўникиб қолган". Қайд этилганидек, Вашингтон ҳалигача Теҳрондан Ислом Республикасининг ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттириш таклифига жавоб олмади, Трамп эса ўз тарафдорлари Эронга ҳужум қилиш қарорига қандай муносабатда бўлишини тушунишга ҳаракат қилмоқда.
Америка етакчиси аввалроқ Фордодаги объектга зарба бериш имконияти бўйича якуний қарорга келмаганини маълум қилганди. Трамп Оқ уйда журналистларнинг мазкур объектнинг йўқ қилиниши, унинг фикрича, Эрон ядровий дастури бўйича Теҳрон билан келишувлар тузишнинг зарурий шарти эканлиги ҳақидаги саволига салбий жавоб берди.
ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, Фордодаги объектни йўқ қила оладиган ўта оғир бомба фақат АҚШда мавжуд. У тоғнинг қалинлигида, тахминан 90 метр чуқурликда жойлашган. Американинг Ахиос портали аввалроқ АҚШ Исроилга бункер бомбаларини топшириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.