АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эроннинг Фордо шаҳрида жойлашган ядровий иншоотига қарши тактик ядровий зарба вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Fox News телеканали мухбири Жекки Хайнрик Оқ уйдаги манбага таяниб хабар берди.
🔸 Оқ уй манбалари бу сценарийни инкор этмасдан, GBU-57 турдаги махсус авиабомбаларнинг имкониятларига ишонч билдиришди. Ушбу 13,6 тоннали бомба 90 метр чуқурликдаги мустаҳкам иншоотларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.
🔸 Аммо The Guardian хабарида айтилишича, ядровий зарба ягона ечим сифатида кўрилмоқда. Оқ уй буни расман рад этди.
🔸 Axiosнинг ёзишича, Трамп GBU-57 бомбасининг тўлиқ йўқ қилиш салоҳиятига шубҳа қилмоқда. Шу сабабли Пентагон аввал ер қатламни оддий бомбалар билан “юмшатиб”, сўнгра ядровий заряд ишлатиш таклифини муҳокама қилган.
📌 Wall Street Journal маълумотига кўра, Трамп 17 июнь куни ҳужум режасини маъқуллаган, аммо ҳали расмий буйруқ бермаган — Теҳрондан муайян имтиёзлар кутилаяпти.
📅 19 июнь куни Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт ҳарбий амалиёт тўғрисида қарор икки ҳафта ичида қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
«Биз Хоманеий қаерда эканини биламиз. У — енгил нишон. Аммо ҳозирда уни ўлдириш режамиз йўқ».
Али Хоманеий (Эрон олий раҳбари):
«Эрон ҳеч қачон босим олдида бош эгмайди. АҚШ ҳужуми жиддий ва барқарор оқибатларга олиб келади. Биз ҳар қандай зўравонликка ва ҳатто “мажбурий тинчлик”ка ҳам қарши курашамиз».
🟥 Шунингдек, Исроил полицияси Тель-Авивда Туркиянинг TRT Haber телеканали жонли эфирини тўхтатди. Журналистлар Эроннинг Исроилга қарши амалга оширган ҳужумлари оқибати ҳақида тўғридан-тўғри хабар бермоқда эдилар.