АҚШ Молия вазирлиги Эронга қурол сотиб олишда ёрдам бергани учун 10 нафар жисмоний ва юридик шахсга санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти веб-сайтидаги ҳужжатда айтилган.
Департамент маълумотларига кўра, ушбу шахслар ва компаниялар Эрон Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлари учун қурол ва бутловчи қисмлар сотиб олишган.
Ҳужжатга кўра, чекловлар Хитой, Покистон ва Саудия Арабистони компанияларига таъсир кўрсатган.
Жорий йилнинг август ойида Вашингтон Эронга қарши "Иқтисодий қароқчи давлат" операциясини бошлади, унинг мақсади мамлакатни молиявий жиҳатдан янада изоляция қилиш ва шу билан уни олтинчи ойга кирган можарода чекинишга мажбур қилиш эди.