АҚШ Эрон билан юзага келган можарони ҳал этиш мақсадида кўплаб алоқаларни амалга оширмоқда ва узлуксиз музокаралар олиб бормоқда.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Жоржия штати Атланта шаҳрида G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувлари якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
«Кўплаб маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда. Аслида, маслаҳатлашувлар ва музокаралар ҳеч қачон тўхтаган эмас. Улар узлуксиз давом этмоқда. Айрим ҳолларда тўғридан-тўғри, бироқ кўпинча воситачилар орқали мулоқот олиб борилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп дунёдаги ҳар қандай муаммони, агар имкони бўлса, дипломатик ва тинч йўл билан ҳал этишни афзал кўради. У, афсуски, дунёда тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайдиган айрим муаммолар ҳам борлигини тан олади. Бироқ биз уларни айнан дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдоримиз», — деди Рубио.