Вашингтон маъмурияти Эрон билан алоқалари учун 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемаларга санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент журналистларга маълум қилди.
"АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси бутун дунё бўйлаб Эрон режимига тақиқланган ядровий ва ракета технологияларини сотиб олиш, кибер операцияларни амалга ошириш ва нефть даромадларини олиш имконини берувчи 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемаларга санксиялар жорий қилмоқда", деди у.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Эронни глобал миқёсда бутунлай изоляция қилишни ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) учун ҳар қандай потенциал молиялаштириш манбаларини узиб қўйишни истайди.