Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дунё озиқ-овқат тизими учта жиддий таҳдид остида қолди

Дунё озиқ-овқат тизими учта жиддий таҳдид остида қолди

Жаҳон озиқ-овқат тизими савдодаги узилишлар, энергия нархининг юқорилиги ва иқлим ўзгариши туфайли жиддий босим остида қолмоқда. Бу ҳақда The New York Times соҳа экспертларига таяниб хабар берди.

Гуэлф университетининг Озиқ-овқат масалалари институти директори Эван Фрейзернинг таъкидлашича, глобал озиқ-овқат тизими барқарор ишлаши учун зарур бўлган учта асосий шартнинг бирортаси ҳозир тўлиқ таъминланмаяпти.

"Биздаги мавжуд тизим учта нарсага боғлиқ: узлуксиз савдо, арзон энергия ва барқарор иқлим. Бугун эса, кўринишича, ушбу шартларнинг бирортаси ҳам бажарилмаяпти", — деди Фрейзер.

Нашрга кўра, кучли иссиқ ва қурғоқчилик АҚШ каби йирик буғдой етиштирувчи мамлакатларда ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келган. Бу эса жаҳон бозорида буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиши хавфини кучайтирмоқда.

Бундан ташқари, дон савдосининг муҳим йўлакларидан бири бўлган Қора денгиз Россия ва Украина ўртасидаги уруш таъсирида қолмоқда. Қизил денгиздаги ҳужумлар туфайли айрим юк кемалари Африкани айланиб ўтишга мажбур бўляпти. Эль-Ниньо ҳодисасининг кучайиши Панама каналида сув сатҳига хавф туғдирса, қурғоқчилик Рейн ва Дунай дарёларида ҳам сув сатҳининг пасайишига сабаб бўлган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти катта иқтисодчиси Моника Тотова фикрича, глобал озиқ-овқат бозорига таъсир кўрсатаётган бир нечта ноаниқлик омиллари энди бир-бирини кучайтира бошлаган.

Бу ҳолат етказиб бериш занжирларида янги узилишлар ва озиқ-овқат нархларининг ошиши хавфини янада кучайтириши мумкин.

Киритилди: Бугун 12:18. Ўқилди: 875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!