АҚШ махсус вакили Исроил ва ҲАМАСга анклавдаги ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш эвазига Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилишни таъминловчи янги таклифни етказди. Бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.
Мақолада қайд этилишича, кенгайтирилган ўт очишни тўхтатиш муддати давомида ХАМАС озод қилиши керак бўлган тирик ва ўлик гаровга олинганларнинг аниқ сони ва Исроил озод қилиши керак бўлган фаластинлик маҳбуслар сони музокаралар мавзуси бўлиб қолмоқда.
"Ўт очишни тўхтатиш режимининг узайтирилиши Пасха байрами охиригача давом этади, бу эса жанговар ҳаракатлардаги паузани бир ойга узайтиради ва инсонпарварлик ёрдамини етказиб беришни яна бир ойга давом эттиради”, — дейилади баёнотда.