АҚШ давлат котиби Рубио Эрон бўйича музокараларда иштирок этишдан ўзини олиб қочмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, Марко Рубио АҚШ делегациясининг Исломободга иккала сафарида ҳам қатнашмади.
Сиёсатшунос Стивен Волтнинг сўзларига кўра, Рубио ушбу вазиятдан масофа сақламоқда, у бу орқали ўз номини Қўшма Штатларнинг Эрон билан урушидаги эҳтимолий мағлубияти билан боғланмаслигига эришмоқчи.